Андижонда она ва бола ЙТҲ қурбони бўлди
3-саҳифа
−
20 Ноябрь 2020
4460Aндижон вилояти Хўжаобод туманида 19 ёшли Spark ҳайдовчиси она ва бола ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда Aндижон вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар қилди.
Хўжаобод тумани “Чироқчи” МФЙ Соҳиба кўчасида яшовчи 2001 йилда туғилган С.Х. Spark автомашинасида катта тезликда ҳаракатланиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган Ш.И. ва унинг 8 ёшли ўғли Ҳ.Т. ни уриб юборган. Натижада, Ш.И. воқеа жойида, Ҳ.Т. эса шифохонада олган оғир жароҳати оқибатида вафот этган.
Қайд этилишича, ушбу ҳудуд ёритиш чироқлари билан жиҳозланган, аммо ЙТҲ чироқлар ўчириб қўйилган вақтда содир бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Динара Юсупова
LiveБарчаси