Андижонда Matiz ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
07 март 2023 4430 1 дақиқа
Андижон вилояти Пахтаобод туманида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда Вазиятлар Бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 6 март куни соат 20:28 да туманнинг Юқори маҳалласи “Келажак” кўчасида содир бўлган. Ушбу кўчада ҳаракатланиб кетаётган Х.Р. бошқарувидаги Matiz русумли автомобилида ёнғин чиққан. Оқибатда автомобилнинг мотор ва салон қисми ёнган. Ёнғинга 20:35 да етиб бориб, 20:38 да ўчирилган.
“Ёнғинга тахминий сабаб сифатида машина электр симининг қисқа туташуви ҳодисаси олинган. Етказилган зарар аниқланмоқда”, дейилади хабарда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот келтирилмаган
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август