Андижонда маст фуқаро танишини шафқатсизларча ўлдирди
3-саҳифа
−
02 Ноябрь 2020
11395Aндижонда истиқомат қилувчи фуқаро маст қолда танишини унинг уйида ошхона пичоғи билан қасддан ўлдирди. Бу ҳақда “Бу кун” информацион дастури хабар қилди.
Aндижонда истиқомат қилувчи фуқаро М.А. таниши Ҳ. билан спиртли ичимлик ичиш учун унинг уйига борган.
Маст ҳолда бўлган ушбу икки танишлар орасида ўзаро жанжал юзага келган. Натижада М. Ҳ.нинг бўйин соҳасига ошхона пичоғи билан зарба берган. Сўнгра кўкрак қафаси ҳамда танасининг бошқа қисмларига ҳам шафқатсизларча пичоқ тиқиб қасддан ўлдирган.
Воқеага гувоҳ бўлган фуқаро З.А. эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳолат юзасидан мурожаат қилмаган.
Жиноят ишлари бўйича Aндижон судида ҳолат юзасидан очиқ суд иши бўлиб ўтди. Суриштирув-тергов ишлари давомида томонлар хулосалари эшитилиб суд ҳукми ўқилди. Судланувчи М.А.га Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в”,”ж” бандлари билан айбдор деб топилиб, 17 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Воқеа жойида бўлган З.А. эса ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар бермагани учун Жиноят кодексининг 241 моддаси 1-қисми билан 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Динара Юсупова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь