Андижонда маҳбуслар ҳибсхонада жанжал уюштирди. Қурбон бор
3-саҳифа
−
25 Март 2022
21079Жорий йилнинг 21 март куни Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги ЖИЭД 3-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳбус жанжал оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов маълум қилди.
Қайд этилишича, 21 март куни соат тахминан 15:00 да ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 3-сон тергов ҳибсхонасида маҳбус М.С. камерада бирга сақланаётган маҳбус У.Ж. билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Оқибатда ҳар икки маҳбус бир-бирига тан жароҳати етказган.
Хабарга кўра, М.С. олган жароҳатлари сабаб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган. У.Ж. муассасага қарашли шифохонада даволанмоқда.
Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси