Андижонда Lacetti ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 15 май куни Андижон вилояти Асака туманида Lacetti русумли транспорт воситасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 11:20 ларда Асака тумани "Қашқар" маҳалласи Зиёлилар кўчасидан ўтган 4Р-112Э Асака-Ҳумо автомобиль йўлининг 2-километрида 58 ёшли С.А.га тегишли Lacetti русумли транспорт воситасининг двигатель қисмидаги носозлик туфайли ёнғин келиб чиққан.

"Ёнғин оқибатида транспорт воситасининг олд қисми қисман ёнган, тан жароҳати олганлар йўқ. Ўт ўчирувчи экипажлар томонидан ҳозирда ёнғин бартараф этилиб, қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Cobalt ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон транспорт Lacetti

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг