Андижонда куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Андижон туманида куёв қайнотасининг уйига келиб, унинг автомобилини ёқиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳолат бугун, 3 август куни Андижон туманининг Зангибобо маҳалласида содир бўлган. Соат тунги 01:28 да маҳалланинг Учкўприк кўчасида яшовчи Ў.У. исмли фуқаро “102” қисқа рақамига хабар бериб, уйининг олдида турган, ўзига тегишли бўлган Nexia-2 автомашинасини собиқ поччаси А.Х. ўрталаридаги ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли ёқиб юборганини айтган.

Шундан сўнг воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи етиб бориб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан гумонланувчи шаҳсга нисбатан Жиноят кодексининг 173-моддаси (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида эркак турмуш ўртоғининг уйига бориб, 62 ёшли қайнотаси ва 60 яшар қайнонасини пичоқлаб ўлдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон ИИБ жиноят иши Nexia-2

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг