Андижонда хотинининг бурнини тишлаб, узиб олган эр қамалди
3-саҳифа
−
25 Ноябрь 2021
19382Андижон вилояти Булоқбоши туманида хотинининг бурнини тишлаб, узиб олган эркак уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Zamon” кўрсатувида маълум қилинди.
Қайд этилишича, 2020 йил 29 июнь куни эркак қайнотасининг уйида хотини билан жанжаллашиб қолган. Можаро давомида хотининг бурнини тишлаб, узиб олган ва воқеа жойидан қочиб кетган.
Суд-тиббий экспертизасининг 2020 йил 28 июлдаги хулосасига кўра, аёлда бурун учи ва ўнг томон бурун қаншарида тишланган, йиртилган ва узилган жароҳати (нуқсон) мавжудлиги, қайта тиклов операциясига муҳтожлиги, бир неча босқичли операция ўтказиш зарурлиги, ундан кейин ҳам қайта тикланган бурун учи ва қанотларида чандиқлар қолиши аниқланган.
Маълум бўлишича, эркак аввал ҳам бир нечта Жиноят кодекси моддалари билан жазоланган. Бу сафар мазкур иши туфайли 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Судья Ином Норматов Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) ҳамда 60-моддаси (Бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш) билан айбдор деб топилиб, 3 йил-у 1 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь