Андижонда кадастр бўлими бошлиғи 3 минг доллар пора олди
3-саҳифа
−
30 Апрель 2528 1 дақиқа
Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида кадастр бўлими бошлиғи фуқародан 3 000 АҚШ доллари пора олгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Кадастр агентлигинг Жалақудуқ тумани бўлими бошлиғи уй-жой қуриш ва деҳқон хўжалигида фойдаланиш учун фуқаро М.М.га жами 25 сотих ер майдони ажратиб бериши эвазига 2024 йилда 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзига нисбатан шубҳа уйғотмаслик мақсадида фуқарога гўёки “Шархончеки” МФЙ ҳудудидан уй-жой қуриш учун 8 сотих ер майдони ажратилганлиги тўғрисида қарор чиқарилганини айтган.
Тадбир давомида, Жалақудуқ тумани кадастр бўлими ходими А.О. бўлим бошлиғининг топшириғига асосан фуқарога 3 000 АҚШ долларини қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси мансабдор ходими пора олаётганда қўлга олинганди.
Live
БарчасиЭнди “подезд”лар ҳар ҳафта тозаланади
30 Апрель