Сирдарёда Солиқ бошқармаси шўъба бошлиғи пора билан ушланди (видео)
3-саҳифа
−
08:21 2700 1 дақиқа
Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси мансабдор ходими пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят прокуратураси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Солиқ бошқармаси комплаенс ва коррупцияга қарши назорат бўлими билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Жумладан, Сирдарё вилояти Солиқ бошқармасининг шўъба бошлиғи хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ гўёки 1 млрд сўмдан юқори савдо айланмасини яшириб, мажбурий тўловдан бўйин товлагани важи билан унга нисбатан сунъий шакллантирилган 145 млн сўм жаримани қўлламаслик ва келгуси фаолиятида раҳнамолик қилиш эвазига унинг раҳбаридан қиймати 10 млн сўмлик тилла тақинчоқни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси