Андижонда ғалла майдони ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
15 Июнь 2024 32576 1 дақиқа
Кеча, 14 июнь куни Андижон вилоятида ғалла майдони ёниб кетди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ёнғин вилоятнинг Избоскан тумани ҳудудида жойлашган “Нурулло саховати” чорвачилик фермер хўжалигида содир бўлиб, ҳодиса оқибатида 8 гектарлик ғалладан бўшаган ер майдонининг 1 гектар қисми ёниб кетган.
ФВБнинг қўшимча қилишича, ҳозирда ҳодисага сабабчи шахслар аниқланмоқда ва тегишлилиги бўйича қонуний чора кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда ғалла даласи ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси