Андижонда эркак танишининг бўғзига пичоқ тортди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 14 июнь куни ижтимоий тармоқларда “Aндижонда қотиллик” сарлавҳаси остида видео тарқалди. Унда оғир ахволдаги эркак қўшниси томонидан бўйин ва бел қисмидан пичоқланганини айтган. Ушбу видео юзасидан Ички ишлар вазирлиги изоҳ берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 24 май куни соат тахминан 19:30 ларда фуқаро И.И. Aндижон шаҳар “Бунёдкор” МФЙ жойлашган хонадонларнинг бирида, ўзига олдиндан таниш бўлган О.A. билан ўзаро жанжаллашган ва унинг бел ҳамда томоқ қисмига ўткир тиғли жисм билан зарба берган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, “чап бел соҳасида 1,5 сантиметр кирган, бўйин даҳаности соҳасида ўткир жисм билан етказилган санчилган-кесилган жароҳати, баданида қонталаш ва шилинмалар” каби соғлиқни узоқ муддатга бузилишига олиб келган “ўртача оғир” тан жароҳати етказган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан И.И.га нисбатан Aндижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “м” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, жиноят иши бўйича гумонланувчига айблов эълон қилинган ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Сардор Тўланбоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

321

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг