Андижонда эркак хотинини обдаста билан уриб ўлдирди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятида эркак турмуш ўртоғини металл обдаста билан уриб ўлдирди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълумот берди.

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Асака туманида фуқаро Ч.Б. ўз турмуш ўртоғи Д.Б. билан билан оилавий келишмовчилик туфайли ўзаро жанжаллашиб қолган. Жанжал вақтида эркак турмуш ўртоғининг юз ва бошига металл обдаста билан бир неча маротаба қасддан уриб ўлдирган. 

Аниқланишича, эркак обдастадаги қон доғларини ювиб, тозалаб, сўнгра яшаш хонадонидан чиқиб кетган. Шунингдек, у Шаҳрихон тумани ҳудудида қурилиши битмаган бинога яширинган. 

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. У Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида гумон қилинувчи тариқасида ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

369

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг