Андижонда эркак қарзини сўраб келган аёлни пичоқлаб ўлдирди
3-саҳифа
−
23 Февраль 2022 7252 1 дақиқа
Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида 32 ёшли фуқаро қарзини сўраб келган 36 ёшли аёлни пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 февраль куни соат 14:00 да Хўжаобод тумани Узун кўчасида жойлашган “Раҳмонжон келажак даврони” МЧЖга қарашли бинонинг хизмат хонасида фуқаро М.Н. ҳамда Д.Х. ўртасида келишмовчилик юзага келган.
Можаро ортидан Д.Х. аввалига М.Н.ни урган, кейин эса ёнида бўлган хўжалик пичоғи билан ҳаёти учун муҳим бўлган олди ўнг кўкрак қафас қисмига икки маротаба ва орқа ўнг курак соҳасига бир маротаба уриб, унга оғир тан жароҳати етказган.
М.Н. олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод туман прокуратураси томонидан фуқаро Д.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши бўйича Д.Х. гумон қилинувчи тариқасида Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Live
Барчаси