Андижонда Damas 10 ёшли қизалоқни уриб юборди

3-саҳифа

image

Андижон вилояти Олтинкўл туманида Damas 2015 йилда туғилган қизалоқни уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, жорий йил 25 февраль куни соат 14:30 ларда, Олтинкўл тумани “Топтиқ” МФЙ ҳудудидан ўтган Д-105 “Фарғона ҳалқа йўли” автомобиль йўлининг 124-километрида 1999 йилда туғилган ҳайдовчи С.И. ўзининг бошқарувидаги Damas русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини белгиланмаган жойидан кескин югуриб ўтган 2015 йилда туғилган пиёда О.Н. ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.  

Билдирилишича, ушбу ЙТҲ оқибатида пиёда О.Н. олган тан жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Уйчи туманида Lacetti 11 ёшли ўқувчи қизни уриб юборган эди. Оқибатда қиз шифохонада вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Андижон Олтинкўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг