Андижонда боғча тарбиячиси эснагани учун болаларни калтаклагани айтилмоқда
3-саҳифа
−
01 Сентябрь 2023
7308Ижтимоий тармоқларда боғча тарбиячиси болаларни калтаклагани акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Айтилишича, видеода акс этган ҳолат Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги “Муҳаммадюсуф” номли мактабгача таълим ташкилотида юз берган.
Тарқалган видеоларда боғча тарбияланувчилари бўлган қизлар мусиқага рақсга тушаётганини кўриш мумкин. Рақсни тасвирга олаётган тарбиячи эса ўғил болаларни “эснаб, видеога халақит бергани”ни айтиб аёвсиз урган.
Бундан ташқари, боғча тарбиячиси рақсга тушаётган қизларни кўзини юмиб, чиройли ўйнамагани учун ҳам койиган.
Шу вақтгача ҳеч бир ташкилот ушбу ҳолатга муносабат билдирмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида боғча болалари калтакланганди.
LiveБарчаси