Абитуриент ётган ҳолда имтиҳон топширди

Жамият

image

Бу йилги тест синовларидаги кутилмаган ва аввал юз бермаган ҳолат Андижонда кузатилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

Андижон давлат университети Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш таълим йўналишига сиртқи бўлимига рўйхатдан ўтган Д.Аббосова бетоблиги туфайли тез тиббий ёрдам хизмати ҳамроҳлигида Андижон давлат университети Хорижий тиллар биносидаги имтиҳон залига олиб келинган.

Университет бемор абитуриентга керакли тиббий ёрдамни таъминлаган ҳолда унга имтиҳонларда қатнашиш имкониятини яратиб берди. Абитуриент тест саволларини ётган ҳолатда ишлаб, қийинчиликсиз имтиҳонларни якунлади.

Якунда абитуриент ушбу ҳолатида тест топширишига етарлича шароит яратиб берган тест маркази ва Андижон давлат университети масъул ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон Андижон

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг