Андижонда 7-синф ўқувчи қиз ўқитувчисини тепди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда 7-синф ўқувчиси ўқитувчини тепгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат вилоятнинг Улуғнор тумани, Мингчинор маҳалласида жойлашган 17-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган. 

Маълумотларга кўра, ўқитувчини тепган ўқувчи қиз бола бўлиб, у тарих фани ўқитувчиси Ҳ.Б.нинг  дарсига ҳалал берган. Шундан сўнг ўқитувчи унга танбеҳ берган, аммо у ўқитувчисини уриб кетган.

Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

ИИБга кўра, вазиятга тўлалигича ойдинлик киритилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

527

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг