Андижонда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди (видео)
3-саҳифа
−
22 Август 2021
11597Жорий йилнинг 20 август куни Андижон вилоятида 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Асака-Андижон йўналишида ҳаракатланаётган Nexia Damas русумли автомобилнинг орқасидан келиб урган. Бунинг оқибатида Damas йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетиб, Hyundai, Spark ҳамда Damas русумли автомобилларнинг тўқнашувига сабаб бўлган.
Хабарга кўра, қурбонлар йўқ. Ҳодиса оқибатида бир неча киши енгил тан жароҳати олган, бир киши шифохонага ётқизилган. Қайд этилишича, автомобилларнинг бири Қирғизистон фуқаросига тегишли бўлган.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари Асака туман Ички ишлар бўлими томонидан олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь