Андижонда 23 ёшли келин ўзини ёқиб юборди
3-саҳифа
−
09 Март 2023
10724Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида 23 ёшли келин адирлик ҳудудида ўзига бензин қуйиб, ўзини ёқиб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 6 март куни туманнинг “Навоий” маҳалласи ўрамида жойлашган адирлик ҳудудида бўлган. Ҳолат “Бирлашган” маҳалласи Савоб кўчасида яшаган 1999 йилда туғилган Р.А. томонидан содир этилган. Келинчак ўзи жонига суиқасд қилаётган вақтда у атрофда бўлган одамлар томонидан қутқариб қолиниб, шифохонага олиб кетилган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган тез тиббий муолажаларга қарамасдан у 7 март куни шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ўз жонига суиқасд қилган Р.А.га нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, қарор ижро этиш учун юборилган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда, натижалари ҳақида қўшимча ахборот берилиши маълум қилинади”, дейилади баёнотда.
LiveБарчаси