Андижонда 14 ёшли бола ҳалок бўлган ЙТҲни тенгдоши содир этди
3-саҳифа
−
13 Декабрь 2022
5794Андижон вилоятида вояга етмаган бола йўл транспорт ҳодисасини содир этгани оқибатида 14 ёшли бола вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, 14 ёшли мактаб ўқувчиси отасига тегишли бўлган Matiz автомашинасини ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмасдан туриб олиб чиқиб кетган.
Юқори тезликда автомобилни бошқариб кетаётган бола машина бошқарувини йўқотган. Шундан сўнг у йўл четида турган юк автомашинасининг ўнг томонига бориб урилган.
Ушбу йўл транспорт ҳодисаси оқибатида йўловчи сифатида кетаётган 14 ёшли боланинг тенгдоши вафот этган. Машинани бошқарган бола эса тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
LiveБарчаси