Андижонда 11 ёшли бола ўзини осди
3-саҳифа
−
03 Март 2023
15434Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 11 ёшли бола ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 27 февраль куни соат 08:40 ларда Шаҳрихон тумани “Бобочек” маҳалласи “Қизил араб” кўчасида содир бўлган. Ғ.М. исмли бола яшаш хонадонидаги омборхона тўсинига сомон пресс ипига ўзини-ўзи осиб, ўз жонига суиқасд қилган. Шу пайт унинг онаси бу ҳолатни кўриб қолиб, ёрдам берган ва шу сабабли боланинг ҳаёти сақлаб қолиниб, туман шифохонасига ётқизилган.
Ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, сомон пресс ипи текшириш учун далилий ашё сифатида олинган.
Вояга етмаган болага етказилган тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан М.Ғ.ни жонига қасд қилганлик сабабларини аниқлашга қаратилган терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Маълумотларга кўра, ўзини осган бола 2011 йилнинг 14 августида Шаҳрихон туманида туғилган. Шаҳрихон туманидаги 30-мактабнинг 5-синф ўқувчиси бўлган.
LiveБарчаси