Андижонда ҳокимлик ерини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Жамият
−
15 Март 2021 3919 1 дақиқа
Андижон вилояти Асака туманида ҳокимлик захирасидаги ерни сотмоқчи бўлган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Т. фуқаро У. нинг ишончига кириб, унга муқаддам ўзи раҳбарлик қилган Асака туманидаги фермер хўжалигига тегишли бўлган, ҳозирги кунда туман ҳокимлиги захирасига олинган ер майдонининг 50 сотихини танишлари орқали иссиқхона қуриш ва шоличилик учун ажратиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 5 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль