Андижонда ҳайдовчи ва ЙПХ ходими ўртасида жанжал юз берди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқда Андижонда ҳайдовчи ва ЙПХ ходими ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармаси Ахборот хизмати ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 9 апрель куни соат 19:30 ларда, Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими А.М. томонидан Андижон шаҳар Чўлпон шоҳ кўчасида Nexia-3 русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ён ойналари тегишли рухсатномасиз, олд ойнаси эса тусини ўзгартириши мумкин бўлмаса-да, туси ўзгартирилгани (тонировка) аниқланган.

Белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилиши вақтида, 1992 йилда туғилган ҳайдовчи А.Ш.нинг ЙПХ ходимига кўрсатган фаол қаршилиги атрофда фуқаролар тўпланишига сабаб бўлган.

ППХ  ва Миллий гвардия ходимлари ёрдамида юзага келган низоли вазият бартараф этилиб, ўрнатилган тартибда маъмурий баённома тузилган ва автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг