Андижон вилояти ИИБ раҳбарига биринчи ўринбосар тайинланди
Жамият
−
16 феврал 2019 7345 1 дақиқа
Бугун, 16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тузилмасида лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Подполковник Санжар Бўронович Жабборов – Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида бунгача Тўланбой Тўхтасинович Раззақов фаолият юритган.
Live
БарчасиУкраина Қримда дронлар парадини уюштирди
07 август