Андижон вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Шуҳрат Абдураҳмоновга ўринбосар бўлди

Жамият

image

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига Маҳамаджон Содиқжонович Нишонов тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маҳамаджон Содиқжонович Нишонов 1969 йилда Андижон шаҳрида туғилган. 1992 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1992 йилда Андижон вилояти сув хўжалиги бошқармаси мутахассиси вазифасидан бошлаган.

2001-2003 йилларда Андижон шаҳар ИИБ жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

2011-2014 йилларда Андижон вилояти Пахтаобод Шаҳрихон туманлари ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар Маҳамаджон Содиқжонович Нишонов Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари  ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи бўлган.

Хабарга кўра, шу кунга қадар Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Шокиржон Мамажонович Болтабоев соғлиги ёмонлашгани сабаб ўз аризасига мувофиқ лавозимидан озод этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

349

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг