Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Андижон вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Азизхон Нодиржон ўғли Мақсумов тайинланди.

Азизхон Мақсумов 1992 йилда Андижон шаҳрида таваллуд топган. 2013 йилда Осиё Тинч океани технология ва инновация университети (Малайзия), 2017 Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (магистратура) тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2013 йил Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси рақобат муҳитини ривожлантириш ва ноҳалол рақобатга йўл қўймаслик бошқармаси биринчи тоифали мутахассиси вазифасидан бошлаган.

2013-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси рақобат муҳитини ривожлантириш ва ноҳалол рақобатга йўл қўймаслик бошқармаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси ахборот таҳлил бошқармасининг бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси ички туризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси Туризм турларини янада диверсификациялаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси Ҳудудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият юритган.

Тайинловга қадар Азизхон Мақсумов Андижон вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Азизхон Мақсумов

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар