Андижон вилояти ҳокими матбуот котиби ёзишмалари юзасидан текширув ўтказилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижон вилояти ҳокими матбуот котиби Мирзоҳид Ботировга тегишли экани айтилаётган ёзишмалар юзасидан тергов олди текширув ўтказилди. Бу ҳақда Андижон вилояти прокуратураси хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан бир қатор тергов ҳаракатлари олиб борилиши лозимлигини ҳисобга олинган ҳолда Жиноят кодексининг 139 ва 140-моддалари билан жиноят иши кўзғатилган.

“Ҳозирда жиноят иши юзасидан Андижон вилояти ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Жиноят иши юзасидан тергов Андижон вилояти прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

232

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг