Андижон ва Тошкентда одамларни Ҳажга юбориш билан алдаганлар ушланди
3-саҳифа
−
30 Апрель 5265 2 дақиқа
Андижон вилояти ва Тошкент шаҳрида Ҳаж ва умра зиёратларига юбориш билан одамларни алдаб, уларнинг маблағларини ўзлаштирганлар аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Андижон вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда 1986 йилда туғилган шахс қўлга олинган. У “Туристик фирмаси” орқали 2025 йилги Ҳаж зиёратига фуқароларни юбориш бўйича, ҳар бир зиёратчи учун 5 000 АҚШ долларидан нарх белгилаган. Унга мурожаат қилган мижознинг 3 нафар қариндошини Ҳажга юбориш учун жами 15 000 АҚШ доллари қилиб беришини айтиб, келишилган пуллардан жами 6 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Тошкент шаҳрида яшовчи 1997 йилда туғилган аёл аризачи ва унинг 2 нафар танишини Ҳаж ва умра зиёратига олиб бориш эвазига ҳар бир фуқаро учун 4850 АҚШ долларидан талаб қилган. У Сергели туманида кимёвий ишлов берилган 14 550 АҚШ долларини олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.
Ички ишлар вазири номига ариза билан мурожаат қилган фуқаро Яккасарой туманида фаолият юритувчи “KAVSAR TRAVEL” МЧЖ директори умра зиёратига юборган фуқароларнинг Мадина шаҳридаги меҳмонхонага тўлаши учун 850 АҚШ долларини унга тўлатишга эришиб, шу кунга қадар пулларни қайтармаганини маълум қилиб, қонуний чора кўришни сўраган.
Бундан ташқари, худди шу МЧЖ директори умра зиёратига бориш учун 70 нафар фуқароларнинг умумий қиймати 42 минг 625 АҚШ долларига тенг бўлган авиачипталарни олиб кетиб, пулларини шу кунга қадар бермасдан келган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а“, “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, айни вақтда мазкур МЧЖдан зарар кўрган фуқароларнинг сони 101 нафар экани аниқланган. Жамият директори қамоққа олиниб, айни вақтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Миробод туманида Ҳаж сафарига юборишни ваъда қилиб, 4 кишидан 27 200 доллар олган шахс ушланган эди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь