Андижон шаҳар ҳокими ҳибсга олинди
3-саҳифа
−
07 Июнь 2022
26466Жиноят иши доирасида 6 июнь куни Андижон шаҳар собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров давлат маблағларини талон-торож қилганликда гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура томонидан олиб борилаётган тергов ишида 37 нафар шахс айбланиб улардан 32 нафари ҳибсга олинган.
Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.
Маълумот учун, Баҳром Ҳайдаров жиноий шериклари билан 48 млрд сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликда айбланмоқда.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь