Россияда ўзбекистонликлар ЙТҲга учради
Олам
−
13 Сентябрь 2019
7719Россиянинг Москва вилояти ҳудудида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистон фуқаролари жабрланди. Бу ҳақда ТИВ Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Консуллик бўлимига таяниб хабар берди.
ЙТҲ кеча, 12 сентябрь куни М-2 “Қрим” автомобиль йўлида содир бўлган. Унда Ўзбекистон фуқаролари ҳайдовчи О.А. ва йўловчи Н.Т. жароҳатланган. Улар Подолск шаҳри Марказий туман шифохонасига жойлаштирилди.
Элчихонанинг Консуллик бўлими вазиятни назоратга олган ҳамда Подолск шаҳрининг тегишли органлари билан алоқа ўрнатган.
LiveБарчаси
Хоразмда ўқитувчига ҳайкал қўйилди.
13 Апрель
Самарқандда юк машинаси ёниб кетди.
13 Апрель