Ана холос! Европа Иттифоқи AҚШга ён бермайди

Олам

image

Европа Иттифоқи AҚШнинг Венесуэлага қарши бир томонлама чеклов чораларини қўллаб-қувватлаш ниятида эмас. Бу ҳақда бугун 7 август куни Брюсселда бўлиб ўтган брифингда Европа Комиссиясининг расмий вакили Карлос Руис де Гордехуэла маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС. 

“AҚШнинг санкциялари остида бизнинг позициямиз аниқ бўлиб қолмоқда. Одатда биз бу ҳақда изоҳ бермаймиз, лекин ҳар доим бир томонлама чораларни экстерриториал равишда қўллашга қаршимиз", деди Гордехуэла. 

Европа Иттифоқи вакили, шунингдек, Европа Иттифоқининг Венесуэлага қарши санкциялари йўналтирилганини ва мамлакат раҳбариятининг бир қатор вакилларига нисбатан шахсий чекловларга тааллуқли эканини таъкидлади. 

Вакилнингг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи сиёсий вазиятнинг ривожланишига қараб Венесуэлага қарши ўзининг қора рўйхатини камайтириши ёки кенгайтириши мумкин, аммо аҳолининг аҳволини ёмонлаштирадиган ҳар қандай санкцияларни жорий этиш ниятида эмас. 

5 август куни АҚШ Президенти Дональд Трамп, Aмерика юрисдиксиясидаги Венесуэла ҳукумати мулкини бутунлай блокировка қиладиган ва унга ҳар қандай молиявий воситалар, товарлар ва хизматларни тақдим этишни тақиқлайдиган ижро этувчи қарорга имзо чекди. 

Трампнинг қарори аслида Венесуэлага "тўлиқ иқтисодий эмбарго қўйиш" маъносини англатади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг