Амирулла Абдуллаев янги лавозимга тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директорига янги ўринбосар тайинланди.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Амирулла Хазратович Абдуллаев Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Амирулла Абдуллаев бакалавр даражасини Гулистон давлат университетида ҳамда магистр даражасини Хиросима университети (Япония)да олган. Турли йилларда у ўқитувчиларни хорижий тилларга тайёрлаш бўйича Украина, АҚШ, Германия, Япония, Италия, Жанубий Корея ва Буюк Британияда ўқув курсларида иштирок этган ва шу билан бирга таълим тизимини ривожлантириш бўйича ўз малакасини ҳам ошириб борган.

2002 йилдан бошлаб у турли олий ўқув юртларида инглиз тили ўқитувчиси сифатида фаолият кўрсатиб, раҳбарлик лавозимларини эгаллаб келган. 2015 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Узлуксиз таълим маркази менежери лавозимида ишлаб келаётган эди. Агентликка ўтгунича, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ахборот коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабда директор эди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Агентлик 2019 йил 9 сентябрдаги Президент Фармони билан ташкил этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Амирулла Абдуллаев

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар