“Амирсой”га олиб борувчи йўл ёрилиб кетди
Жамият
−
25 Март 2021
44712Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган, “Амирсой” сиҳатгоҳига олиб борувчи йўлнинг 3-километрида, 19-20 пикетида йўл чўкиш ҳолати кузатилганлиги боис, зудлик билан ФВВ ва бошқа идоралар ҳамкорлигида тезкор чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.
Транспорт воситалари ҳаракати ушбу автомобиль йўлида вақтинча тўхтатилган.
Шу сабабли, дам олишга борувчилар туман ҳудудидан ўтган 4R-6 “Тошкент-Чимён” автомобиль йўлининг 72-километрида ортга қайтарилмоқда.
Йўл созлаш ишлари амалга оширилиб, ҳаракат тикланганидан сўнг қўшимча маълумот берилади.
Дам олишга боришни режа қилган фуқаролардан вақтинча “Амирсой” томон ҳаракатланмасликлари сўралган.
LiveБарчаси