Амир Темур мақбараси ШҲТ саммити учун таъмирланяпти

Жамият

image

Самарқанд шаҳрида жойлашган “Амир Темур” мажмуасида гумбаз ва девор олд қисми, галереянинг пол қисмлари ва пештоқ мукарнасларини қайта таъмирлаш учун 3 млрд сўм маблағ ажратилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар бермоқда.

Реставрация ишлари яқинда Самарқандда ўтказилажак Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммити муносабати билан амалга оширилаётгани қайд этилган.

“Тегишли ташкилотлар томонидан ушбу ёдгорликда реставрация ишларини бажариш мақсадида илмий асосланган хулосалар ёрдамида лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилган ҳамда Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашида маъқулланган”, дейилади хабарда.

Шунингдек, VI асрлик тарихга эга Буюк саркарда сағасанини Маданий мерос агентлиги назорати остида реставрация қилиш учун малакали уста-реставратор, хаттот, олим, инженерлар ва бошқа соҳа мутахассислари жалб этилганлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, Амир Темур мақбарасини реставрация қилиш ишлари бундан ярим асрдан зиёд вақт олдин, яъни 1941 йилда амалга оширилган бўлиб, 1996 йилда қисман таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Ҳулкар Муртазоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг