Американинг энг кекса онахони вафот этди

Олам

image

Америка Қўшма Штатларининг энг кекса одами Бесси Ҳендрикс 115 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “New York Post” нашри хабар берди.

“Gerontology Research Group”нинг қайд этишича, Бесси Ҳендрикс дунёнинг энг кекса одамлари рейтинггида тўртинчи, АҚШ фуқаролари ичида эса биринчи ўринда турган.

Маълум бўлишича, Ҳендрикс 1907 йилнинг 7 ноябрь куни АҚШнинг Аёва штатида туғилган. Ёшлик йилларини фермада ўтказган Ҳендрикс узоқ яшаш сирини қора меҳнатда деб ҳисоблаган.

Кейинчалик у бешта болани тарбиялади. Фарзандларидан иккитаси онасидан эрта ҳаётдан кўз юмган. Ҳозир унинг уч фарзанди, тўққиз набираси, 28 эвараси ва 42 чевараси бор.

Маълумот учун, эндиликда АҚШнинг кекса инсони ўрнини калифорниялик Идди Чеккарелли эгаллади. У жорий йилнинг 5 февралида 115 ёшни қаршилайди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

2

Рейтинг

2.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг