Америкалик ўзбекча қўшиқни рэп йўналишида айтди
Маданият-санъат
−
07 Январь 2023
21373Америка Қўшма Штатларининг Жоржиа штатитида яшовчи “Kolo.24” номли блогер ўзбек қўшиғи асосида рэп куйлади. Қўшиқни ижро этгани тасвирланган видеони у кеча, 5 январь куни ўзининг Instagram саҳифасига жойлади.
Блогер Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқуловнинг “Оҳужон” номли таронасининг мусиқаси асосида рэп йўналишида қўшиқ ижро этган.
“Ўзбек мусиқаси рэп яратиш учун жуда мос келади. Ўзбекистон доим энг яхши ҳиссиётларни беради”, дейди у.
У кўп йиллардан буён бошқа муаллифлар ижро этган қўшиқларнинг мусиқасидан фойдаланган ҳолда рэп куйлайди. У илгари Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаеванинг бир нечта қўшиғи асосида яратилган ижодий намунасини ўз обуначиларига тақдим этган.
Маълумот ўрнида, Нуриддин Ҳамроқулов Ўзбекистон халқ артисти ҳисобланди. У ўз ижодий фаолиятини Андижон театридан бошлаган. Кейинчалик, асосан, концерт ижрочилиги билан шуғулланган. Хонанда йиллар давомида ўз репертуарини мумтоз “Самарқанд Ушшоғи”, “Тошкент Ироғи”, замонавий бастакорлар ашулалари “Талқинроз”, “Оқ қуш”, Р. Юсупов ва бошқалар ҳамда ўзи басталаган "Оламни сақланг", “Раъно”, “Сой кўрдим”, “Ширинлигинг”, “Кулди баҳорим” каби қўшиқлар билан бойитган.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь