Америкалик шоира адабиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиби бўлди

Олам

image

2020 йилги адабиёт бўйича Нобель мукофоти америкалик шоира Луиза Глюкка берилди.

Мукофотга “қатъиятли гўзаллик билан шахсий мавжудлигини мукаммаллаштирадиган хатосиз шеърий овоз учун” деган сўзлар билан тақдим этилди.

Глюк 1943 йилда Нью-Йоркда яҳудийлар оиласида туғилган. Массачусетсдаги Уильямс коллежида, Йел, Бостон, Айова университетларида инглиз тилидан дарс берган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча кимё бўйича Нобель мукофоти франция ва америкалик олимларга берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нобель мукофоти

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг