Америкалик гроссмейстер вафот этди
Спорт
−
22 Октябрь 1959 1 дақиқа
Америкалик шахмат гроссмейстери ва шарҳловчи Дэниэль Народицкий 29 ёшида вафот этди. Унинг ўлими ҳақида Шимолий Каролинадаги Шарлотта шахмат марказига таяниб, “Associated Press” нашри хабар берди.
Народицкий 18 ёшида гроссмейстер унвонини қўлга киритган ва 12 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан эди. У шахмат стратегияси бўйича китоблар муаллифи бўлиб, тезкор (блиц) шахматда ҳам дунёнинг энг кучли 25 нафар ўйинчиси қаторига кирган. Август ойида у АҚШ миллий блитс чемпионатида ғолибликни қўлга киритган эди.
Народицкий сўнгги йилларда YouTube ва Twitch платформаларида жонли эфирлар орқали шахматни оммалаштирган. Кўплаб элита шахматчилар, жумладан, Хикару Накамура ва Беньямин Бок ижтимоий тармоқларда унинг вафотидан чуқур қайғуда эканликларини билдирди.
Маълумот учун, Дэниэль Народицкий Калифорнияда туғилган, ота-онаси Украина ва Озарбайжондан АҚШга кўчиб келган муҳожирлар ҳисобланади. Народицкий Шарлоттада ёш шахматчиларга мураббийлик қилиб келган. Унинг ўлим сабаби ҳозирча маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон чемпионати биринчи лига вакили “Хан-Тенгри” клуби ҳужумчиси Диас Тулеу 19 ёшида вафот этганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси