Америкалик аскар Жанубий Кореяда коронавирус юқтирди

Олам

image

Жанубий Кореяда АҚШ ҳарбий хизматчиси коронавирус касаллигини юқтириб олди. Бу ҳақда бугун, 26 февраль куни "Reuters" агентлиги хабар қилди.

АҚШ ҳарбийлари коронавирус билан касалланган сафдошлари ҳақида бугун, 26 февраль куни Жанубий Кореа Соғлиқни сақлаш вазирлигига хабар беришган. Ҳарбийлар Даегудан 20 км узоқликдаги Кемп Керол ҳарбий базасида бўлиб, ҳарбий база ногиронлар уйига яқин жойлашган. Ногиронлик уйи эса Жанубий Кореадаги коронавирус тарқалган дастлабки жойлардан бири ҳисобланади.

Америка Қўшма Штатлари Қуролли кучлари баёнотига кўра, аскар 23 ёшда ва ҳозир у ҳарбий база яқинидаги уйида карантинга олинган.

Сўнгги маълумотларга кўра, COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони дунё бўйича 81 270 нафарга етди. Уларнинг 78 мингдан зиёдроғи Хитойда аниқланган.

Янги коронавирусдан даволанганлар сони 30 283 нафарни ташкил қиляпти. 8839 нафар одамнинг аҳволи ҳамон оғирлигича қолмоқда.

Коронавирус қурбонлари сони 2771 нафарга етди. Қурбонлар кечагига нисбатан 53 кишига кўпайди.

Аммо вирус янги-янги чегараларни забт этишдан тўхтамаяпти. Хусусан, Италия Европада коронавируснинг ўчоғига айланди. У ерда коронавиурсга чалинганлар 323 нафарга, қурбонлар 11 нафарга етди. Италиядан кейин вирус билан касалланганлар Швейцария, Австрия, Хорватия, Жазоирда аниқланди. Вирус Лотин Америкасига кириб борди. Минтақадаги энг йирик давлат Бразилияда коронавирус билан касалланиш қайд этилди.

Шунингдек, Жанубий Кореяда вирус тарқалиши авж оляпти. Бу ерда 2019-nCoV`га чалинганлар сони 1261 нафарга, қурбонлар эса 12 нафарга етди.

Франция эса коронавирусни тўлиқ бартараф этганини эълон қилди. Мамлакатда вирусга чалинган 14 киши даволаниб, уйига жавоб берилди.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Жанубий Корея Коронавирус

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made