Америкага кетаётганлар диққатига! АҚШ мамлакатга кириш бўйича янги талабларни ўрнатди

Бу қизиқ

image

Америка Қўшма Штатлари саёҳатчилар мамлакатга киришлари учун қоидаларни ўзгартирди. Унга кўра, мамлакат ҳудудига кираётган фуқаролар COVID-19 га қарши эмлангани ҳақида маълумотномага эга бўлиши шарт. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК хабар берди. 
 
Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 ноябридан бошлаб АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази (Centers for Disease Control and Prevention, CDC) ва Транспорт хавфсизлиги бошқармаси (Transportation Security Administration, TSA) буйруғига биноан Америка Қўшма Штатларига келаётган 2 ёшдан юқори бўлган барча йўловчилар COVID-19 га қарши эмланганлиги тўғрисидаги ёки эмланишдан озод қилинганлиги ҳақидаги анкетани тўлдиришлари шарт.  

Иммигрантлар ва АҚШ фуқаролигига эга йўловчилар бундан мустасно. 
 
Мазкур анкета ҳаво кемасига чиқишдан олдин авиакомпания вакилларига тақдим этилиши лозим.  

Анкетани тўлдирмаслик, нотўғри ва ёлғон маълумотларни келтириш рейснинг кечикишига, йўловчининг парвоздан четлаштирилишига ва келажакда АҚШга киришга рухсат берилмаслигига олиб келиши мумкин.  

Шунингдек, бундай йўл тутган ҳамда анкета талабларини бажармаган ҳар бир йўловчи АҚШнинг федерал қоидаларига кўра жиноий ва қамоқ жазосига тортилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

619

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг