Америкада коронавирусдан эмланганлар яна шу касалликка чалинмоқда 

Олам

image

АҚШнинг Орегон штатида камида тўрт киши икки дозада эмланганига қарамай, коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда NBC телеканали маҳаллий ҳокимиятга асосланиб хабар бермоқда.

Қайд этилишича, тўртала ҳолатда ҳам, касалланганлар ёки ҳеч қандай аломатларни сезмаяпти ёки касаллик енгил тарзда ўтмоқда.

Бундан ташқари, коронавирусга чалинганларнинг барчасида инфекциянинг мавжудлиги эмланиш жараёнидан 14 кун ўтиб аниқланган.

“Биз юқумли касаллик манбасини аниқлаш бўйича маҳаллий ҳокимият ва соғлиқни сақлаш мутахассислари билан ишлаяпмиз”, дейди Орегон штати Соғлиқни сақлаш департаментининг масъул ходими. 

Телеканалнинг аниқлик киритишича, худди шундай ҳолат Шимолий Каролина штатида ҳам қайд этилган.

Федерал ва маҳаллий ҳокимият органлари маълумотлари асосида Жонс Хопкинс университети қилган ҳисоб-китобларга кўра, Қўшма Штатларда 50 миллиондан ортиқ дозада вакцина ишлатилган, 12 миллиондан ортиқ одамга ҳар иккала керакли дозадан дори юборилган.

АҚШда жами 27,5 миллиондан ортиқ коронавирус билан оғриш ҳолатлари аниқланган. Уларнинг 484 мингдан ортиғи вафот этди. АҚШ коронавирусга чалиниш ва ундан вафот этиш бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ вакцина коронавирус Орегон

Баҳолаганлар

218

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг