Америкада ғор шаклидаги бино қурилади (фото)

Бу қизиқ

image

Манҳеттенда жойлашган Америка табиий тарих музейини кенгайтириш мақсадида қурилаётган Гилдер маркази тошдан шаклланган ғор кўринишида лойиҳлаштирилди. Бу ҳақда “Dezeen” сайти хабар берди.

Унга кўра, олти қаватдан иборат бўлиши кутилаётган марказ асосан ташқи томондан очиқ айвонлар билан қопланади. Унинг ички қисми эса тўлиқ бетондан шакллантирилади. Лойиҳага кўра, умумий майдон 3 716 квадрат метр бўлиб, бино бир қанча бўлинмалардан ташкил топиши кутилмоқда. Асосий зал, мультимедиа хонаси, ўқиш зали, дам олиш хоналари, кутубхона, томоша хонаси, тадқиқот ва коллекциялар хонаси, ихтисослаштирилган лабораториялар ҳамда ёрдамчи хоналар шулар жумласидандир. Бинонинг жойлашуви шаҳар марказий метросига яқин ҳудудда лойиҳалаштирилган. Унинг ландшафт дизайни ҳам бино кўринишига монанд аниқ бир шаклга эга бўлмаган ҳолатда тасвирланган.

"Сўнгги бир неча йил ичида архитекторлар маълум бир шаклдаги объектли бинолар билан шуғулланди. Аммо биз бу ерда кўпроқ табиий, номаълум шаклдан фойдаланишга қарор қилдик. Марказда асосан музей вазифаси юклатилгани учун ҳам айни шундан фойдаланганмиз”, дейди бинони лойиҳалаштирган Gag студияси архитекторлари.

Бинони қуриш технологиясида дастлаб умумий конструкция кўтарилади, кейин тўлиқ қуримаган бетон аралашмаси сепиб чиқилади. Натижада эса, умуман бир-бирини такрорламайдиган шакллар пайдо бўлади. Мазкур бинонинг тасвирий санъат музейи бўлимида бетондан ишланган соябон том ҳамда марказида катта зинапоя бўлган очиқ ҳудуд ҳам мавжуд.

Бундан ташқари, марказ интеръери ёруғлик билан яхши таъминланган бўлиб, ранглардан минимал даражада фойдаланилган, ёғочли деворлар ва кўплаб ёритилган шиша панеллар катта хоналарга ҳам табиий ёруғликнинг етиб боришига хизмат қилади.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Америка ғор шаклидаги бино Манҳеттен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг