Америка кубогининг энг яхшилари аниқланди
Спорт
−
15 Июль
5818Америка Қўшма Штатлари мезбонлик қилган футбол бўйича Америка кубогининг индивидуал совринлари ўз эгаларини топди.
Турнир давомида 1 та гол ва 6 та ассистни ўз номига ёздириб қўйган Колумбия терма жамоаси етакчиси Хамес Родригес турнирнинг энг яхши футболчиси, деб топилди.
Финалда жамоасига ғалаба келтирган ва мусобақада 5 та голни ўз номига ёздириб қўйган Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лаутаро Мартинес турнир тўпурари сифатида “Олтин бутса” совринини қабул қилди.
Америка кубогидаги 6 та ўйинда дарвозасидан атиги 1 та гол ўтказиб юборган 31 ёшли дарвозабон Эмилиано Мартинес мусобақанинг энг яхши дарвозабони сифатида “Олтин қўлқоп” совринига эга чиқди.
Қайд этиш жоиз, Аргентина терма жамоаси ўз тарихида 16 марта Америка кубогига эга чиқиб, бу борада Уругвайни ортда қолдирди ва турнирда энг кўп ғолиб бўлган термага айланди.
LiveБарчаси
04 Ноябрь