Америка кубоги: Ярим финалнинг барча иштирокчилари аниқ бўлди

Спорт

image

Бугун, 7 июль тонгида футбол бўйича Америка кубоги чорак финали доирасида 2 та ўйин бўлиб ўтди. Колумбия Панама билан баҳс олиб борган бўлса, Бразилия Уругвайга қарши майдонга тушди.

Колумбия-Панама ўйинида колумбияликлар тўлиқ устунликни ўз тарафига оғдириб, йирик 5:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувда голларга Жон Кордоба, Хамес Родригес, Фернандо Диас, Ричард Риос ва Анхель Борха муаллифлик қилди.

Бразилия ва Уругвай жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида эса 4:3 ҳисобида уругвайликлар зафар қучиб, ярим финалга йўл олди.

Ярим финалда Уругвай ва Колумбия ўзаро баҳс олиб боради. Иккинчи финалолди ўйинда эса Аргентина Канада билан куч синашади. Ўйинлар 10-11 июль кунлари бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Америка кубоги Ярим финал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг