Америка космик зонди Бенну астероиди тупроғидан намуна олишга эришди
Олам
−
21 Октябрь 2020
3154Американинг OSIRIS-REx космик зонди Бенну астероидига яқинлашиб, унинг тупроғидан намуна олган. Бу ҳақда NASA'нинг Twitter'даги саҳифасида маълумот берилган.
OSIRIS-REx зонди сониясига 10 сантиметр тезликда астероид юзасига қўнган ва унинг устида бир неча сония қолиши керак бўлган.
Бенну — Ердан 320 миллион километр узоқликдаги қадимий астероид. Беннунинг айрим минерал намуналари Қуёш тизимидан ҳам катта бўлиши мумкин. Астероид диаметри 492 метрга тенг.
Беннуни тадқиқ этиш орқали олимлар Қуёш тизимидан олдинги даврни ўрганишлари ва Ерда ҳаёт қандай юзага келгани тўғрисида кўпроқ маълумотларга эга бўлишлари мумкин.
Маълумотларга кўра, OSIRIS-REx зонди 2016 йилнинг сентябрида Флорида штатидаги Канаверал саҳросидан учирилган. У Бенну астероидига 2018 йилнинг декабрида яқинлашган ва кейинроқ астероид орбитасига чиқишга эришган. Зонднинг Ерга 2023 йилнинг сентябрида қайтиши ва тупроқ намуналарини олиб келиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь