Аляскада вулқон 9 километрдан баландга кул отди
Олам
−
20 Январь 2020 9051 1 дақиқа
Аляскадаги Унимак оролида жойлашган Шишалдин вулқони 9 км дан ошиқ баландликка кул отиб юборди. Бу ҳақда Аляска вулқон обсерваторияси хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, бу жараён 17 январь куни бошланиб, ҳафта охиригача давом этган. “Кул отилиши давом этмоқда, устун тахминан 9,1 км баландликка кўтарилди”, дейди мутахассислар.
Шишалдина вулқони Алеут оролларидаги энг катта вулқон ҳисобланади. У Унимак оролининг марказий қисмида жойлашган. Баландлиги - 2857 м, ёши - тахминан 10 мингда. Нишаблар узоқ йиллик қалин қор ва муз қатлами билан қопланган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь