Аляскада самолёт ҳалокатга учради
Олам
−
30 июн 2019 4704 1 дақиқа
Алясканинг Муз Пасс аҳоли яшаш пунктига узоқ бўлмаган ҳудудда кичик ҳажмли самолёт ҳалокатга учраши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар тарқатди.
Самолёт Терн кўлининг шимолий қирғоғидаги тоғликка қулаган. Маълум бўлишича, Техас штати фуқароси бўлган 28 ёшли Жой Купер ҳалокатда омон қолган. Айни пайтда у шифохонага етказилган ва аҳволи оғирлигича қолмоқда.
Шифокорлар беморнинг кўплаб суюклари сингани ва натижада ўпкасини сиқиб қўйганини маълум қилган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август