Алвидо, “Мимино”!

Маданият-санъат

image

Грузиялик актёр, қўшиқчи ва режиссёр Вахтанг Кикабидзе 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда бугун, 15 январь куни Грузиянинг “Мтавари Архи” телеканали хабар берди. 

Кикабидзе 1938 йил июль ойида туғилган. 1978 йилда СССР Давлат мукофоти лауреати бўлган. 1980 йилда Кикабидзе Грузия халқ артисти унвонига сазовор бўлди. 2020 йилдан Грузия парламенти депутати сифатида фаолият юритди. 

У ўзбекистонлик киноихлосмандларига Георгий Данелиянинг "Мимино" фильмидаги Валико Мизандари образи билан яхши таниш эди. 

Кикабидзе кино актёри сифатидаги фаолиятидан ташқари, эстрада хонандаси сифатида ҳам танилган. 1967 йилдан бери у узоқ вақт давомида "Орера" ансамблининг солисти бўлган. Кейинчалик Кикабидзе яккахон концертлар берди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Вахтанг Кикабидзе Мимино

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар