Алоқабанк ва UZCARD карта эгалари учун NFC-тўлов сервисини ишга туширди
Бизнес
−
11:00 1041 2 дақиқа
UZCARD тўлов тизими Алоқабанк билан ҳамкорликда Zoomrad мобил иловасида UZCARD Pay – контактсиз тўлов сервисини ишга туширди. Янги хизмат UZCARD карталаридан NFC-тўловларни Android операцион тизимидаги смартфонлар орқали, жисмоний картадан фойдаланмаган ҳолда амалга ошириш имконини беради.
Сервисни улаш учун Zoomrad мобил иловасини юклаб олиш, UZCARD картасини қўшиш ва NFC орқали тўлов усули сифатида UZCARD Pay’ни танлаш зарур. Шундан сўнг, харидлар учун смартфон орқали тўлов қилиш мумкин – бунинг учун смартфонни контактсиз тўловни амалга оширувчи POS-терминалга яқинлаштириш кифоя. Бу UZCARD картасидан кундалик вазиятларда, ҳатто жисмоний карта ёнингизда бўлмаган ҳолатларда ҳам фойдаланиш имконини беради.
Шунингдек, банкоматларда NFС-ўқиш функциясини ишга туширишга тайёргарлик кўрилмоқда. Бугунги кунда замонавий банкоматларда карта билан контактсиз алоқа технологияси мавжуд, келажакда эса инфратузилма янгиланиши жараёнидан сўнг, қурилмаларнинг олдинги моделларида ҳам худди шундай имконият пайдо бўлади. Бу мижозларга картани карта қабул қилгичга жисмоний киритмасдан операцияларни амалга ошириш имконини беради. Бу эса ўз ўрнида банкоматлардан фойдаланиш қулайлигини оширади ва фойдаланувчиларнинг картани қурилма томонидан ушлаб қолиниши ёки ютиб юборилиши билан боғлиқ хавотирларини бартараф этишга ёрдам беради.
UZCARD Pay орқали тўлов амалга оширилганда банк картаси маълумотлари ҳимояланган ҳолда сақланади: улар сотувчига айтилмайди ва терминалда сақланиб қолмайди. Операцияни амалга ошириш учун картанинг ҳақиқий реквизитларининг ўрнини босувчи махсус рақамли код қўлланилади. Ушбу технология контактсиз тўловларни фойдаланувчилар учун янада хавфсиз қилишга ёрдам беради.
“Биз кундалик молиявий хизматларни фойдаланувчилар учун имкон қадар қулай ва оммабоп қилишга интиламиз. Алоқабанкдаги ҳамкорларимиз билан UZCARD Pay’ни ишга тушириш – харидлар учун тез, хавфсиз ва банк картасини ёнида олиб юриш заруриятисиз тўлов қилиш имконини берувчи замонавий тўлов ечимларини ривожлантириш йўлидаги навбатдаги қадамдир. Бугунги кунда смартфон одатий тўлов воситасига айланиб бормоқда ва бизнинг вазифамиз – фойдаланувчиларга бундай технологиялардан содда ва ишончли фойдаланиш имкониятини таъминлашдир”, – деди UCMG бош директори David Melikidze.
Zoomrad’нинг уланиши UZCARD Pay ҳамкорлик моделининг янада ривожланаётганини акс эттиради. Ушбу модел доирасида банклар ва тўлов сервисларига контактсиз тўловларни ўз рақамли каналларига интеграция қилиш имконияти яратилади. Бозор учун бу NFC-тўловлар инфратузилмасининг босқичма-босқич кенгайишини ҳамда замонавий тўлов хизматларидан фойдаланиш учун янги кириш нуқталарининг пайдо бўлишини англатади.
UZCARD. Қулай яшанг.
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси