Алламжонов ва Мирзиёева АОКА раҳбарлигидан кетди
Жамият
−
29 Январь 2020
14712Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтди.
Мажлисда АОКА директори вазифасини бажарувчи Комилжон Алламжонов ва директор ўринбосари Саида Мирзиёева келгуси меҳнат фаолиятларини нодавлат секторда давом эттириш режалари билан боғлиқ мурожаатларини Президент Администрациясига киритишгани ва Президент Администрацияси томонидан ушбу мурожаатлари кўриб чиқилиб, қондирилгани ҳақида эълон қилинди.
Тадбир доирасида Агентлик директори вазифасини бажарувчи Комилжон Алламжонов ва директор ўринбосари Саида Мирзиёева ўз раҳбарлик фаолияти давомида амалга оширган ишлари ҳақида қисқа ҳисобот бериб, шунингдек, келажакдаги жамоатчилик йўналиши билан боғлиқ режалари борасида фикр билдиришди.
Мажлис якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов Агентлик томонидан эришилган ютуқларни алоҳида таъкидлаб, Комилжон Алламжонов ва Саида Мирзиёеваларнинг республикамизнинг ОАВ соҳасида демократик ислоҳотларни амалга оширишда, журналист ва блогерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, давлат органлари раҳбарларининг масс-медиа билан ўзаро муносабатлари самарадорлигини оширишдаги шахсий ҳиссаларини юқори баҳолаб, Ўзбекистон давлати ривожланиши йўлидаги келгуси ишларига зафарлар тилади.
Эслатиб ўтамиз, Комилжон Алламжонов ушбу лавозимда 2018 йилнинг тўртинчи чорагида, Саида Мирзиёева эса 2019 йилда иш бошлаган эди.
LiveБарчаси